loader

АЙЮБ АЛАЙҲИССАЛОМ

Пайғамбар Исҳоқ алайҳиссаломнинг ўғли Айс Исмоил алайҳиссаломнинг қизига уйланиб, улардан Айюб алайҳиссалом туғилган. У қавмини Иброҳим алайҳиссалом дини асосида Аллоҳнинг тавҳидига ва Унга ибодат қилишга даъват этган. Айюб пайғамбарнинг Шом тарафда беҳисоб мол-мулки бор эди, гўзал, оқила хотини Раҳмат покдомон аёл эди. Айюб алайҳиссалом Аллоҳнинг икки катта имтиҳонига учради: унга оғир дард берилди ва бутун мол-мулки қўлидан кетди. Аллоҳ таоло ҳар бир бандасини синаганидай суюкли пайғамбарини ҳам қаттиқ синовга тутди.У молидан ажраганига ҳам, оғир дард берилганига ҳам, яралари қуртлаб кетганига ҳам сабр қилиб Аллоҳга шукр айтаверди, Ундан дардига шифо сўради. Дуоси ижобат бўлиб, касали тузалди, йўқолган молларини Аллоҳ зиёдаси билан қайтарди ва унга бир неча фарзанд ато қилди. У қавмига яна йигирма йил пайғамбарлик қилди. Қуръони карим оятларида Айюб  алайҳиссалом мусибатлари баён этилиб, унинг сабри бандаларга ибрат ўлароқ мақталган.
АЙЮБИЙЛАР. Ироқ шимолидаги Эрбилдан чиққан ва Фотимийлар давлатини ағдариб, Миср устидан назорат ўрнатган курд сулоласи номи. Курдларнинг Хазбоний қабиласидан чиққан Айюб унинг асосчиси бўлган. У ҳижрий 532 йили Имодиддин Занжи қўшинига хизматга кирган. Айюбнинг акаси Асабиддин Ширкуҳ 564 йили Мисрдаги фотимийлар ҳукуматини ағдаради, аммо тезда вафот этиб, ҳокимият унинг жияни Салоҳиддин қўлига ўтади. 564 + 648 йилларда айюбийларнинг саккиз вакили Миср, Фаластин, Яман каби мамлакатларда ҳукмронлик қилган. Хиттиндаги жангда салибчиларни тор-мор этиб, Қуддусни озод қилган Салоҳиддин Айюбий уларнинг энг машҳурларидан эди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР