loader

«АЛ-АЗҲАР»

Арабчада «порлоқ, нурафшон, гуллаган» маъноларини англатади. Мисрда жойлашган дунёдаги энг кўҳна ва салоҳиятли Ислом дорилфунуни, жомеъ масжиди ва мадрасалардан иборат мажмуа шу ном билан аталади. У фотимийлар саркардаси Жавҳар Сақалий томонидан ҳижрий 358 (милодий 969) йили Қоҳира билан бир вақтда қурила бошлаган. Аввалда бу ерда дин асослари, шариат ва қонун, араб тили ва адабиёти ўқитилган. 1961 йилдан янги тиббиёт, ҳандаса (муҳандислик), зироат (қишлоқ хўжалиги) ва тижоратчилик бўлимлари ҳам қўшилди. Ал-Азҳарнинг барча шохобчаларида таълим олаётганлар сони бир милён ишига етади. Уларга олти мингдан зиёд уламо ва мударрис сабоқ беради. Биргина 2001 йилда унда қирқ минг хорижлик талаба ўқиган, умуман саксон беш минг киши олий маълумот (бакалавр) дипломини олган. Ал-Азҳардан Муҳаммад Ғаззолий, Имом Жодул Ҳақ, Юсуф Қарзовий, Мутавалли Шаъроний каби дунёга машҳур олимлар етишиб чиққан.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР