loader

АЛАҚ

Луғатда «лахта қон, зулук» деган маъноларни билдиради. Қуръони каримнинг тўқсон олтинчи сураси номи. Маккада ноҳил бўлган, ўн тўққиз оятдан иборат. Суранинг ўқиб-ўрганишга ва Яратганнинг қандай Зот эканини, инсоннинг нимадан яратилганини англашга даъват қилувчи дастлабки беш ояти Илоҳий дастуримиз бўлмиш Қуръони каримнинг илк оятларидир. Сўнг сурада инсоннинг туғёнга кетиши сабаблари, Абу Жаҳл каби малъун кимсалар учун Аллоҳнинг ҳузурида ҳисоб-китоб борлиги ҳақида огоҳлантирилади. Инсон қуюқ, лахта қондан яратилгани илк марта айтилгани учун сура шундай номланган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР