loader

АЛБАНИЯ РЕСПУБЛИКАСИ

Майдони: 28 748 кв. км., аҳолиси: 3,4 миллион киши, пойтахти: Тирана шаҳри, тузуми: демократик республика, давлат бошлиғи: президент, маъмурий тузилиши: 26 та округдан иборат, йирик шаҳарлари: Дуррес, Элбасан, Корча, пул бирлиги: лек. Милоддан аввалги уч минг йилликларда ҳозирги Албания ҳудудида пеласг қабилалари, икки мингинчи йилларда эса иллирий қабилалари яшаб ўтган. Милоддан олдинги иккинчи асрда Албания ерларини римликлар босиб олишди ва Рим империясининг Далматсия вилоятига қўшиб юборишди. Милоднинг 5-асрида Рим империяси қулагач, у Византия империяси таркибига кирди. 14-асрда Албанияни серб қироли Стефан Душан босиб олди. 1479 йилда мамлакатнинг бутун ҳудуди турклар қўл остига ўтди ва у узоқ йиллар Усмонли салтанат ҳукмронлигида бўлди. 1912 йилда Албания мустақилликка эришиб, турклар мамлакатни тарк этишди. Аммо кейинчалик италянлар ва немислар босиб олишди. 1944 йилда Албания ҳудуди босқинчилардан тўла озод қилинди ва 1946 йил 2 январда Албания Халқ республикаси ташкил этилди, 1991 йилда эса у Демократик республика деб эълон қилинди. Албания аҳолисининг 70 фоиздан ортиқроғи мусулмонлар, 20 фоизи православ ва 10 фоизи католик насронийлардир. Мусулмонларнинг асосий қисми Аҳли сунна вал жамоанинг ҳанафий мазҳабига мансуб. Албания Ислом Конференсияси Ташкилоти аъзосидир.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР