loader

АЛИ ибн АБУ ТОЛИБ

Ҳазрати Али ибн Абу Толиб ибн Абдулмутталиб (к.в.) ҳам  Расулуллоҳ (с.а.в.) каби Макканинг Қурайш қабиласи, Ҳошимийлар уруғидан. Милодий 600 йили Маккада туғилганлар. Расули акрамни ҳимояга олган амакилари Абу Толибнинг ўғиллари, оналари Фотима бинти Асад. Абу Толибнинг оиласи катта, шароити оғир бўлгани учун кичик ўғиллари Али беш ёшидан Расулуллоҳнинг уйларида турдилар. У зотнинг тарбияларида бўлиб, ирфон хазиналаридан файз олдилар. Пайғамбаримизнинг  қизлари Фотимаи Заҳрога уйланиб, куёв бўлдилар. Сарвари Коинотга пайғамбарлик келганида ўн ёшда бўлган Али Ҳазрати Хадичадан кейин иккинчи бўлиб мусулмонликни қабул этдилар. Ҳазрати Алининг бутун ҳаётлари Расулуллоҳ алайҳиссалом билан ёнма-ён кечди. Ҳижрат асносида Пайғамбаримиз ҳимоялари учун ҳаётларини хавф остига қўйиб, у зотга Қубода етиб олдилар. Ислом душманлари билан бўлган жангларнинг барчасида буюк қаҳрамонликлар кўрсатдилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) вафот этганларида жасадларини ўзлари ювдилар. Ҳазрати Али бирор марта бутга сиғинмаганлари ва жоҳилият ифлосликларидан узоқда бўлганлари учун «каррамаллоҳу важҳаҳу» деб сифатланганлар. Бу зот катта олим, Қуръони каримнинг билимдони, фозил, сахий, юксак тақво соҳиби, Исломнинг машҳур нотиғи ва воизи эдилар. Расули акрамдан 586 та ҳадис ривоят қилганлар. Ашараи Мубашшарадан ва Хулафои рошидиннинг тўртинчиси эдилар. Беш йил халифалик қилдилар. Умрлари охирида Куфада яшаб, ҳижрий 40 (милодий 661) йили ўн еттинчи рамазон куни хаворижлар юборган Абдураҳмон ибн Мулжам деган шахс томонидан қатл этилиб, шаҳид бўлдилар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР