loader

«АЛ-ИСЛОҲ»

1915-1918 йилларда Туркистонда ойига икки марта чиқиб турган исломий журнал номи. Абдураҳмон Сайёҳ ва Мунавварқори Абдурашидхонов ташаббуси ва ҳаракати билан нашр этилган, жами 77 сони чиққан. Унда Қуръон ва ҳадис илми, дин тарихи, Туркистон мусулмонлари ҳаёти, шариат талаблари, динни бидъат ва хурофотлардан тозалаш каби мавзуларда ранг-баранг материаллар чоп қилинган. Унда Олимхон тўра, Исҳоқхон Ибрат, Васлий, Камий, Ҳамза, Сидқий Хондайлиқий, Тавалло каби таниқли ижодкорлар аса рва мақолалари Билан қатнашишган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР