loader

АЛИШЕР НАВОИЙ

Низомиддин ибн Ғиёсиддин Мир Алишер Навоий ҳижрий 844 (милодий 1441) йили Ҳиротда туғилган. Мовроуннаҳрдан етишиб чиққан жаҳонга машҳур Ислом адиби ва мутафаккири. Машҳад ва Самарқандда яшаб, таҳсил олган. Эллик минг мисрали «Хамса», «Хазойин ул-маъоний», «Маҳбуб ул-қулуб» каби етук асарларидан ташқари «Назмул-жавоҳир», «Тарихи анбиё ва ҳукамо», «Сирож ул-муслимин» каби исломий рисолалар ҳам ёзган. Милодий 1501 йили Ҳиротда вафот этган, қабри ўша ерда.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР