loader

АЛИ ҚУШЧИ

Мирзо Алоуддин Али ибн Мирзо Муҳаммад ибн Мирзо Умаршайх ибн Амир Темур Кўрагоний, Ислом оламининг улуғ алломаларидан. Милодий 1404 йили Самарқандда туғилган ва шу ерда тарбияланган. Қозизода Румий, Мирзо Улуғбек, Ғиёсиддин Жамшидлардан сабоқ олган. Етук муаррих, риёзиётчи, фалакшунос бўлиб етишган. Кейинчалик Табриз ва Истанбулда яшади, бир неча йил Аё-Сўфия жомеъи қошидаги мадрасада бош мударрис бўлди. Унинг «Рисолаи фатҳия», «Рисолаи Муҳаммадиййа», «Тарихи ҳоқони Чин», «Рисолаи муфрадиййа», «Шарҳи рисола ал-фиқҳ», «Рисолату фи мавзуъот ул-улум», «Маҳбуб ул-ҳамойил фи кашф ул-масойил» каби илмий асарлари машҳур. Ҳижрий 879 (милодий 1477) йили Истанбулда вафот этган ва Абу Айюб Ансорий қабристонига дафн қилинган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР