loader

АЛЛОҲ

«Аллоҳ» лафзи «алаҳа» феълидан олинган, «илоҳ» масдарига мансуб, «Маъбуд +– ибодат қилинган» маъносини билдиради. Аллоҳ номи турли тилларда Худо, Худованд, Тангри, Язид, Яхве, Бог, Гоуд каби истилоҳлар билан аталади. Аллоҳ исми ёнида мақомига қараб «таоло», «таборака ва таоло», «жалла жалалаҳу», «азза ва жалла», «Парвардигори олам», «субҳанаҳу ва таоло», «карим» каби сифатлар қўлланилади. Аллоҳ –+ бутун оламларнинг, коинот ва борлиқнинг, барча жонли-жонсиз мавжудотларнинг ягона Яратувчиси, Хожаси, Парвардигори. Унинг тенги ҳам, шериги ҳам, ўхшаши ҳам йўқ. У+ туғмаган, туғилмаган, туғдирмаган. У+азалий ва абадий, ҳамма нарсага қодир Зот. У + ҳамма нарсани билгувчи, кўрувчи, эшитгувчи, У + макон ва замондан ташқари, барча нуқсон-камчиликлардан пок, холи. Дунё ва охиратда бўладиган ҳамма ишлар, воқеалар Аллоҳнинг илми, хоҳиш-иродаси, қудрати ва тақдири билан бўлади. У + ҳамма нарсадан огоҳ ва хабардор, У ҳукм-фармонларини инсониятга расул ва набийлари орқали юборган. Аллоҳнинг сифатлари махлуқларнинг сифатларидан тубдан фарқланади. Аллоҳ таолонинг зоти ва сифатлари тўғрисида баҳс юритиш шариатимизда ман этилган. Аллоҳ азза ва жалла бирор нарсага ёки аксинча бирор нарса Аллоҳ таолога ўхшатилмайди. Инсон ўзининг ожиз ва нуқсонли ақл-билими билан Аллоҳ таолонинг чегарасиз зоти ва сифатлари моҳияти-тагига етолмайди. Фақат Унинг борлиги ва бирлигига иймон келтиради. Аллоҳ таоло яккаю ягона, Ундан ўзга Маъбудликка + ҳақиқий сиғинишга лойиқ бошқа илоҳ йўқ. Унинг ота-онаси ҳам, хотин-фарзанди ҳам йўқ. «Марям + Унинг хотини, Исо + ўғли, фаришталар + қизлари» деган даъволарнинг ҳаммаси бўҳтон ва ботил гаплар. «Ла илаҳа иллаллоҳ» (Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ) калимасини дил билан тасдиқлаб, тил билан иқрор бўлгандагина киши мусулмон бўла олади, бу + Ислом динининг бош шарти ҳисобланади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР