loader

АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ СИФАТЛАРИ

Аллоҳ таолонинг сифатлари азалий ва абадийдир. Аллоҳ таолонинг сифатлари саккизта:
Ҳаёт + тириклик. Аллоҳ таоло тирикдир.
Илм + билиш. Аллоҳ таоло ҳамма нарсани билувчидир.
Қудрат + қодирлик. Аллоҳ таоло ҳамма нарсага қодирдир.
Самъа + эшитиш. Аллоҳ таоло ошкор ва пинҳонни эшитувчидир, ҳеч нарса Унга махфий эмас.
Басир +–кўриш. Аллоҳ таоло ҳамма нарсани кўради, ҳеч нарса Ундан яширин эмас.
Ирода + хоҳиш. Аллоҳ таоло хоҳлаган нарса бўлади, хоҳламаган нарса бўлмайди.
Калом + сўзлаш. Аллоҳ таоло сўзлагувчидир.
Таквин–+ йўқдан яратиш. Аллоҳ таоло оламни йўқдан яратган, ҳамма нарсанинг яратувчиси Аллоҳ таолодир.     
 Бу сифатлардан ҳаёт, илм, қудрат, самъа, басир, ирода ва калом сифатлари Аллоҳ таолонинг зотий сифатларидир. Таквин сифати Аллоҳ таолонинг феълий сифатидир. Аллоҳ таоло феълий сифатларининг барчаси «таквин» деб аталади. Аллоҳ таолонинг ҳеч бир сифати махлуқларнинг сифатига асло ўхшамайди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР