loader

АЛЛОҲНИНГ ГЎЗАЛ ИСМЛАРИ (АСМАИ ҲУСНА)

Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай марҳамат қилганлар: «Аллоҳ азза ва жалланинг тўқсон тўққизта гўзал исмлари бор, ким уларни ёдласа ва ўқиса жаннатга киради».
Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари  (Асмаи ҳусна) қуйидагилардир:
1. Аллоҳ – яккаю ягона маъбуд.
2. Раҳмон – неъматларни берувчи.
3. Раҳим – қиёматда мўминларга раҳм қилувчи.
4. Малик – ҳамма нарсанинг эгаси.
5. Қуддус – барча айблардан холи, мутлақ пок.
6. Салом – нуқсонлардан саломат, тинчлик-хотиржамлик берувчи.
7. Мўмин – иймон ва омонлик берувчи.
8. Муҳаймин – ҳамма нарсани сақлагувчи.
9. Азиз – барчанинг устидан ғолиб.
10. Жаббор – олий қадар улуғ.
11. Мутакаббир – кибриёси ва улуғлиги беҳад.
12. Холиқ – мутлақ яратувчи, вужудга келтирувчи.
13. Бориъ – йўқдан бор қилувчи.
14. Мусаввир – махлуқотнинг ҳар бирига суврат берувчи.
15. ўаффор – бандалар айбини кечиб, мағфират қилувчи.
16. Қаҳҳор – барча устидан ғолиб.
17. Ваҳҳоб – кўплаб неъматларни беҳисоб берувчи.
18. Раззоқ – кўплаб ризқ берувчи.
19. Фаттоҳ – кўп нарсаларни очувчи.
20. Алийм – ҳамма нарсани билувчи.
21. Қабиз – руҳларни (қалбларни) қабз этувчи-тутувчи.
22. Босит – руҳларни (қалбларни) кенг қўювчи.
23. Хофиз – пасайтирувчи (масалан, кофирлар мартабасини).
24. Рофиъ – кўтарувчи (масалан, мўминлар мартабасини).
25. Муизз – азиз қилувчи.
26. Музилл – хор қилувчи.
27. Самиъ – ҳар бир нарсани эшитувчи.
28. Басир – ҳар бир нарсани кўрувчи.
29. Ҳакам – ҳукми ўтувчи.
30. Адл – мутлақ адолат қилувчи.
31. Латиф – ўта лутф кўрсатувчи.
32. Хобир – ҳамма нарсадан ўта хабардор.
33. Ҳалийм – ғазаби қўзимайдиган ва иқобга шошилмайдиган.
34. Азийм – азамати беқиёс улуғ.
35. ўафур – кўп мағфират қилувчи.
36. Шакур – оз амалга кўп савоб берувчи.
37. Алий – мартабаси олийликда бениҳоя.
38. Кабир – ҳар нарсадан улуғ.
39. Ҳафиз – ҳар бир нарсани муҳофаза қилувчи.
40. Муқийт – барча моддий ва руҳий ризқларни яратувчи.
41. Ҳасийб – кифоя қилувчи.
42. Жалил – сифатлари улуғ.
43. Карим – кўплаб ато қилувчи.
44. Роқийб – ҳеч бир заррани ҳам қўймай назорат қилувчи.
45. Мужийб – дуоларни ижобат қилувчи.
46. Восеъ – ҳамма нарсани билувчи, раҳмати барчага шомил.
47. Ҳакийм – ҳар бир нарсани ҳикмат ила қилувчи.
48. Вадуд – барча яхшиликларни раво кўрувчи.
49. Мажийд – шон-шарафи ва қадри беҳад юксак.
50. Боъис – халқларга пайғамбарлар, кишиларга ҳикмат юборувчи.
51. Шаҳид – барчага шоҳидлик берувчи.
52. Ҳаққ – ўзгармас собит Зот, ҳақни юзага чиқарувчи.
53. Вакил – сақлагувчи.
54. Қовий – кучли.
55. Матин – машаққат билмас.
56. Валий – муҳаббат қилувчи, нусрат берувчи.
57. Ҳамид – барча мақтовлар ила мақталган.
58. Муҳсий – барча нарсанинг ҳисобини олган.
59. Мубдиъ – ҳамма нарсани аввалдан бор қилувчи.
60. Муъийд – йўқ бўлган нарсани қайта бор қилувчи.
61. Муҳйий – тирилтирувчи.
62. Мумийт – ўлдирувчи.
63. Ҳайй – тирик, абадий ва азалий.
64. Қоййум – яратганларини доимий назорат ва ҳифз қилувчи.
65. Вожид – хоҳлаган нарсасини топувчи.
66. Мажид – улуғлик ва шараф соҳиби.
67. Воҳид – ягона, битта, бўлинмас.
68. Сомад – барчанинг истагани.
69. Қодир – чексиз қудрат соҳиби.
70. Муқтадир – жуда қудратли.
71. Муқаддим – олдинга қўювчи.
72. Муаххир – орқага сурувчи.
73. Аввал – ҳамма нарсадан аввал бор бўлган.
74. Охир – ҳамма нарса йўқ бўлганда боқий қолувчи.
75. Зоҳир – борлиги аён.
76. Ботин – кўзлардан пинҳон, махфий нарсаларни билувчи.
77. Волий – ҳамма нарсага волий – эга.
78. Мутаъолий – нуқсонлардан юқори турувчи.
79. Барр – улуғ яхшилик қилувчи.
80. Таввоб – бандаларни тавбага йўллаб, улар тавбасини қабул қилувчи.
81. Мунтақим – золим ва осийлардан интиқом олувчи.
82. Афувв – авф этувчи.
83. Раъуф – ўта шафқатли ва меҳрибон.
84. Моликул-мулк – борлиқ эгаси.
85. Зул жалоли вал-икром – шараф ва камол, карам ва икром эгаси.
86. Муқсийт – адолати билан мазлумларга нусрат, золимларга жазо берувчи.
87. Жомиъ – қайта тирилтириб жамловчи.
88. Ғаний – ҳаммадан ва барча нарсадан беҳожат.
89. Муғний – беҳожат қилувчи.
90. Мониъ – ман қилувчи.
91. Зорр – хоҳлаганига зарар қилувчи.
92. Нофиъ – манфаат берувчи.
93. Нур – мунаввар қилгувчи.
94. Ҳодий – ҳидоят қилувчи.
95. Бадиъ – йўқдан бор қилгувчи.
96. Боқий – мангу боқий қолувчи.
97. Ворис – мавжудотлар йўқ бўлганда ҳам боқий қолувчи.
98. Рашид – тўғри йўлга иршод қилувчи (йўлловчи).
99. Сабур – ўта сабрли, осийларни азоблашга шошилмайди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР