loader

АЛОУДДИН АТТОР

Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бухорий, Алоуддин Аттор лақаби билан машҳур бўлган, Бухорода етишган улуғ валийлардан. «Силсилаи олия»нинг ўн олтинчиси. Баҳоуддин Нақшбанднинг шогирдларидан. Авлиёлик мақоми ва маърифатда, Аллоҳ таолонинг зоти ва сифатига оид билимларда юксалиб, тасаввуфда «Алоия» тариқатини кашф этди. Алломалар: «Тасаввуф йўлининг энг яқини Алоия йўли, бу йўлнинг асосчиси Ҳазрати Баҳоуддин Нақшбанд, амали эса Ҳазрати Алоуддин Аттордан», дейишган. Ҳижрий 802 (милодий 1400) йили Бухоро яқинида вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР