loader

АЛОУДДИН ХОЗИН

Алоуддин Абул Ҳасан Али ибн Муҳаммад ибн Иброҳим ибн Умар ибн Халил аш-Шайхий ал-Бағдодий аш-Шофеъий, Алоуддин Хозин лақаби билан танилган. Ҳижрий 678 йили Бағдодда туғилган, кейин Дамашқда таҳсил олган. Узоқ вақт Дамашқдаги «Ас-Сумайсотиййа» кутубхонасида ишлаган. Ҳақиқий илм  аҳлларидан саналади. Кўплаб асарлар ёзган, улардан энг муҳимлари: «Лубоб ул-таъвил фи маонит-танзил» (Қуръони карим тафсири), «Шарҳи Умдат ул-аҳком» ва ўн жилдли «Мақбул ул-манқул»дир. Тақволи, муросагўй, сўфи киши бўлган. Ҳижрий 741 йили Суриянинг Ҳалаб шаҳрида вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР