loader

АЛ-ФАТҲ

«Фатҳ» сўзи луғатда «очмоқ, йўл кўрсатмоқ, ёрдам бермоқ» маъноларида келади. Истилоҳда эса жамоат билан ўқилган намозларда имомнинг янглиш ўқишини тузатиш ва ёки унутган оятини эслатиш маъносидаги фиқҳий атамадир. Намоз ўқиб бераётган имомнинг қироат чоғидаги хатосини тузатиш ёки унутган оятини эслатишда бир жиҳатдан хатонинг олдини олиш ва йўллаб юбориш маъноси борлиги учун у фиқҳда «ал-фатҳ алал-имам» дейилган ва бу ишни қилган кишилар «фотиҳ» (фатҳ қилувчи) деб аталган. Бу сўзнинг яна бир маъноси ҳам бор: мусулмонларнинг Аллоҳнинг каломини ёйиш ниятида ўлка ва шаҳарларни Исломиятга очишлари, Ислом давлати идорасига қўшишлари ҳам «фатҳ» дейилади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР