loader

АЛФОЗИ КУФР

Луғатда «кофирликка олиб борувчи сўзлар» деган маънода. Истилоҳда эса айтилганида айтган кишининг куфрига, кофирлигига сабаб бўлувчи сўз-калималар «алфози куфр» дейилади. Масалан, Аллоҳ таолонинг сифатларида Унинг шони-улуҳиятига муносиб бўлмаган сўзлар билан сифатлаш, Унинг амр-фармонларини инкор қилиш, ҳалолни ҳуромга ёки ҳаромни ҳалолга чиқариш, пайғамбарларни тан олмаслик, саҳобийлар ва азвожи мутаҳҳаротлар шаънига номуносиб сўзларни айтиш кабилар алфози куфрдир. Бундай сўзни айтган киши муртад, яъни диндан қайтган ҳисобланади, никоҳи фосид бўлади, унга иймонини ва никоҳини янгилашга тўғри келади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР