loader

АЛҚАМА ибн ҚАЙС

Абу Шибл Алқама ибн Қайс ибн Абдуллоҳ ибн Молик ан-Наҳаъий ал-Куфий, Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳаётлик вақтларида туғилган. Ироқлик машҳур тобеъинлардан. Қуръонни кўп тиловат қилар, тақволи, солиҳ инсон, кибр-манманликдан узоқ, тавозеъли, ҳоксор олим эди. Ишончли, «Сиҳоҳи ситта» муаллифлари тан олган ровий, собит фақиҳ бўлган, Ҳазрати Умар, Усмон, Али, Ибн Масъуддан (р.а.) кўплаб ҳадис ривоят қилган. Ибн Масъуднинг машҳур ва билимдон шогирдларидан. Ҳижрий 62 йили тўқсон ёшида вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР