loader

АЛЯСАЪ АЛАЙҲИССАЛОМ

Қуръони  каримда зикри келган пайғамбарлардан. Илёс (а.с) танҳоликка чекинганидан кейин унинг ишини давом эттирган. Баал аҳолиси фаровонликка эришгач, Илёс алайҳиссаломга берган сўзидан қайтиб, яна кофир бўлганида Алясаъ алайҳиссалом уларни Ҳақ динга даъват эта бошлади. У яҳудийлар ислоҳи учун жуда кўп ҳаракат қилди, аммо адашган қавм тўғри йўлни тан олмади, Алясаънинг мўъжизаларига ишонмади. Ниҳоят исёнга бориб , инкор йўлини тута бошлади. Шунда Аллоҳ таоло уларни азобга гирифтор қилди, устига Оссурийларни юборди. Оссурийлар уларнинг мамлакатини хароб қилиб, одамларини ўлдирди. Қуръони каримда Алясаъ ҳақида иккита ояти карима бор.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР