loader

АЛ-ҲААҚҚА

Луғатда «аниқ рўй бергувчи» маъносида келади, Қуръони каримнинг олтмиш тўққизинчи сураси номи, Маккада нозиб бўлган, 52 оятдан иборат. Сурада ўз номига мувофиқ қиёмат кунида содир бўладиган воқеа-ҳодисалар ҳақида сўз юритилади. Шунингдек унда ўтмишдаги куфр йўлини тутган миллатларнинг топган оқибатлари, сур чалинадиган кунда осмону заминда рўй берадиган даҳшатли ҳодисалар ва шундан кейин ҳар бир банда ҳаёти дунёда қилиб ўтган барча амаллари тўғрисида ҳисоб бериши, ўша ҳисоб-китоб кунида номаи аъмоли ўнг қўлидан келадиган саодатманд кишиларга ато этиладиган улуғ мукофотлар ва номаи аъмоли чап томонидан келадиган бадбахт кимсалар дучор бўладиган мудҳиш азоб-уқубатлар хусусида хабар берувчи оятлар ҳам мавжуддир.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР