loader

АМРА бинти АБДУРАҲМОН

Амра бинти Абдураҳмон ибн Саъд ибн Зурора, мадиналик нажжорий аёл, машҳур саҳобий Асъад ибн Зуроранинг набираси, Ҳазрати Оишанинг етук шогирдларидан. Ҳазрати Оиша Амра ва унинг опа-сингилларига ўз ҳужраларида таълим берганлар. Кейинчалик у ишончли ҳадис ровийларидан бўлиб етишди. У ўз даврининг энг билимдон аёлларидан эди, Ибн Саъд «Табақот» номли асарида бу аёлни саҳобалардан кейин фатво берадиган муҳожир ва ансорларнинг зурриёдлари қаторида тилга олган. Ҳижрий 98 йилда етмиш етти ёшида вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР