loader

АМРИ МАЪРУФ

Луғатда «яхшиликка буюриш» маъносини англатади. Аллоҳ таоло барча мусулмонларни амри маъруф қилишга, яъни яхшиликларга буюришга амр қилган. (Оли-Имрон, 104). Амри маъруф шариатимизда фарзи айн ҳисобланади. Динимиз талабига кўра мусулмонларнинг бир-бирларини Ҳақ йўлга, яхшилик, гўзал ахлоққа чақиришлари, амалда ўзи ўрнак бўлиб, бошқаларга дўстона, беғараз панд-насиҳат қилишлари амри маъруфдир. «Маъруф»нинг қуйидаги: динимиз ва ақл яхши деб айтган нарсалар, ҳар ким яхши деб билган нарсалар, маълум нарсалар деган маънолари бор.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР