loader

АМР ибн ОСС

Абу Абдуллоҳ Амр ибн Осс ибн Воил ас-Саҳмий (р.а.), улуғ саҳобийлардан. Ҳижратдан эллик йил аввал Маккада туғилганлар. Қурайш қабиласидан, Муовия, Муғийра, Зайд каби арабларнинг тўрт буюк даҳоларидан бири. Амр Исломга кирмасларидан олдин Расулуллоҳга (с.а.в.) ашаддий душманлик қилганлар. Бироқ Ҳандақ ғазотидан кейин бу кишида кескин ўзгариш содир бўлди. Макка фатҳидан ярим йил аввал Холид ибн Валид, Усмон ибн Талҳа билан Мадинага ҳижрат қилдилар. Расули акрам ҳузурларида шаҳодат калимасини айтиб, аввалги гуноҳлари авфини сўрадилар. Расулуллоҳ алайҳиссалом уни сариййа (жангчилар гуруҳи) га қўмондон қилиб тайинладилар. Макка фатҳидан сўнг  Ўрдун ҳукмдорига элчи қилиб жўнатдилар. У киши Пайғамбаримиз вафотларигача ўша ерда волий бўлдилар. Кейинчалик қўмондон сифатида бир неча жангларда жасорат кўрсатдилар. Миср эгаллангач унга волий этиб тайинландилар. Расули акрамдан 39 та ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 43 (милодий 664) йили Мисрда вафот этганлар, қабрлари Жабали Муқаттамда.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР