loader

АМР ибн ҲУРАЙС

Абу Саид Амр ибн Ҳурайс ибн Амр ибн Усмон Махзумий ал-Қурайший (р.а.), саҳобийлардан. Ҳижратдан икки йил олдин таваллуд топганлар. Бадр йилида оналари уни Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларига олиб келганида Пайғамбар алайҳиссалом Амрнинг бошини силаб, барака тилаб дуо қилганлар. Ҳақиқатан бу киши кейинчалик Куфанинг энг бойларидан бўлдилар. Куфадаги Бани Умайя қабиласи бошлиқларидан эдилар. Қодисия жангида қатнашганлар. Расули акрамдан 18 та ҳадис ривоят қилганлар, улардан айримлари учта «Саҳиҳ» китобига киритилган. Ҳижрий 85 йили Куфада вафот этдилар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР