loader

АНАС ибн МОЛИК

Абу Сумома Анас ибн Молик ибн Назр ан-Нажжорий ал-Хазражий ал-Ансорий (р.а.), машҳур саҳобийлардан. Ҳижратдан ўн йил аввал Мадинада туғилганлар. Ёшликдаёқ Исломга кирганлар ва бир неча йил Пайғамбар алайҳиссаломга сидқидилдан хизмат қилганлар. Расулуллоҳ (с.а.в.) унинг узоқ умр кўриш ва серфарзанд бўлишни тилаб дуо қилганлар. Бадрдан ташқари барча ғазотларда Пайғамбаримиз билан қатнашганлар. Исломнинг улуғ фақиҳ ва муҳаддисларидан. Расули акрамдан 2286 та ҳадис ривоят қилганлар. Шундан 168 тасини ҳам Бухорий, ҳам Муслим келтиришган. 83 тасини ёлғиз Бухорий, 71 тасини фақат Муслим келтирган, 1964 таси бошқа ҳадис китобларида мавжуд. Расулуллоҳ вафотларидан сўнг аввал Дамашқда, кейин Басрада яшадилар. Абу Ҳурайра (р.а.): «Анас ибн Моликдан бошқа Набий алайҳиссаломнинг намозларига ўхшаш намоз ўқийдиган бирор кишини кўрмадим», деганлар. Ҳижрий 93 (милодий 712) йили бир юз уч ёшда Басрада вафот этдилар. Басрада вафот қилган охирги саҳоба бўлдилар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР