loader

АНАС ибн НАЗР

Анас ибн Назр ибн Замзам ибн Зайд (р.а.), саҳобалардан,
Анас ибн Моликнинг амакилари. Уҳуд жанги куни   қатл этилганлар. Уҳуд куни мусулмонлар у ёқдан- бу ёққа изғиб юришганида Иблис «Муҳаммад ўлди», деб нидо қилиб қолди. Анас ибн Назр эса урушаётганлар олдидан ўтиб қолдилар. Қарасалар, Умар (р.а.) бир неча киши билан ўтирибдилар. Анас: «Сизларни нима нарса ўтқазиб қўйди», деган эди, улар: «Расулуллоҳ (с.а.в.) қатл этилдилар», дейишди. Шунда Анас: «У зотдан кейин яшаб нима қиласизлар, ўринларингиздан туринглар, у зот ўлган йўлда сизлар ҳам ўлинглар», деб, қиличи билан душман томон олға юриб жанг қилди ва охири шаҳид бўлди. Ўша куни саксондан кўп жойларидан жароҳатланганларидан сингиллари бармоқлари орқалигина зўрға таниб олган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР