loader

АНБИЁ

Луғатда «набийлар, яъни пайғамбарлар» деган маънони билдиради. Қуръони каримнинг йигирма биринчи сураси номи, Маккада нозил бўлган, 112 оятдан иборат. Сура Қиёмат соати яқинлашгани, инсонларнинг ғафлатда экани ҳақида хабар бериш билан бошланади, сўнг Аллоҳнинг буюк яратувчилик қудрати зикр этилади, Иброҳим алайҳиссалом ва бутпарастлар ўртасидаги можаролар батафсил келтирилади. Сурада Аллоҳ таолонинг пайғамбарлари Исҳоқ, Яъқуб, Лут, Нуҳ, Довуд, Сулаймон, Айюб, Исмоил, Идрис, Зулкифл, Зуннун, Закариё, Ийсо алайҳиссаломлар тўғрисидаги хабарлар ворид бўлгани учун ҳам у «Анбиё» (набийлар+пайғамбарлар) деб аталган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР