loader

АНДОҚИЙ, АБУ МУҲАММАД

Абу Муҳаммад Ҳасан ибн Ҳусайн Андоқий, Моваруннаҳрнинг таниқли тасаввуф шайхларидан, ҳадис олими. Ҳижрий 464 (милодий 1071) йилда Бухоронинг Андоқ қишлоғида туғилган. Бухорода таҳсил олган, кейин Юсуф Ҳамадонийга шогирд тушиб, тасаввуф илмини эгаллаган. Унинг тўрт халифасидан иккинчиси эди. «Рашаҳот» асарида: «Андоқий ўз даврининг буюк шайхларидан бири ва тариқат йўлидаги энг яхши инсонлардандир», деб ёзилган. Бир неча рисолалари бор. Ҳижрий 552 (милодий 1157) йилда вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР