loader

АНКАБУТ

Луғатда «ўргимчак» дегани. Қуръони каримнинг йигирма тўққизинчи сураси номи, Маккада нозил бўлган, 69 оятдан иборат. Сурада мўминлар турли имтиҳонларга рўпара бўлишлари, махлуқларнинг фитналарига алданиб, иймон-эътиқодидан кечган кимсалар албатта Яратганнинг азобига гирифтор бўлишлари, бир неча пайғамбарнинг Ҳақ йўлидаги даъвати мўъжизаси, Аллоҳ таолонинг Қуръони каримни бандаларига етказиш учун ўқиш-ёзишни билмайдиган Муҳаммад алайҳиссаломни пайғамбарликка танлагани ҳикмати ҳақида сўз боради. Ўзлари ясаган бутларга сиғиниб, улардан нажот кутган мушриклар худди ўзи тўқиган тўридан паноҳ истайдиган ўргимчакка ўхшашлиги ҳақидаги оят ўрин олгани учун бу сура «Анкабут» (ўргимчак) сураси деб номланган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР