loader

АНЪОМ

Луғатда «чорвалар» деган маънони билдиради. Қуръони каримнинг олтинчи сураси шундай аталади, Маккада бир кечада нозил бўлган, 165 оятдан иборат. Сурада иймон-эътиқодга доир асосий масалалар + Аллоҳнинг зоти ва сифатлари, ваҳий ва пайғамбарлик, қайта тирилиш ва қиёматдаги ҳисоб-китоб, дунё ва охират каилар ҳамда Иброҳим алайҳиссалом ва у зотнинг зурриёдлари бўлмиш пайғамбарлар қиссаси қамраб олинган. Унда чорва ҳайвонлари ва улар ҳақидаги ҳукмлар баён этилгани учун у «Анъом» (чорвалар) деб аталган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР