loader

АРШ ВА КУРСИ

Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда васфи келган Арш ва Курсининг ҳақлигига ишониш Аҳли суннат вал жамоа ақидасининг қисмларидан саналади. Ақида китобларида келтирилишича, Арш оёқли бир тахт бўлиб, уни фаришталар кўтариб туришади. У махлуқотларнинг шифтидир. Аллоҳ таолонинг Аршга эҳтиёжи йўқ, уни Ўзи билган ҳикмат учун яратган. Курси эса Аршдан бошқа нарса бўлиб, айрим уламолар ундан мурод Аллоҳнинг салтанати, илмидир, дейишган. Арш ва Курсига ишонамиз, аммо уларнинг ҳажми, кайфияти, сифатини фақат Аллоҳ таолонинг Ўзи билади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР