loader

АРҚАМ ибн АБУЛАРҚАМ

Абу Абдуллоҳ Арқам ибн Абдуманоф ибн Абуларқам ал-Махзумий (р.а.), Исломга олтинчи (ёки еттинчи) бўлиб кирган машҳур саҳобий. Пайғамбар алайҳиссалом унинг хонадонида махфий равишда кишиларни Исломга даъват этганлар. Ҳазрати Умар худди шу уйда мусулмон бўлганлар. Бу муборак уй «Байтул-Арқам», «Байтул-Ислом», «Байтул- Хайзурон» номлари билан машҳур. Сафо тепалиги яқинидаги бу уй ҳозиргача сақланиб қолган, ҳожилар уни зиёрат қилишади. Арқам Бадр, Уҳуд ва ундан кейинги барча ғазотларда қатнашганлар. Арқам ҳижрий 55 (милодий 674) йили саксон ёшда вафот этганлар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР