loader

АСАР

Луғавий маъноси «из, белги» дегани. Баъзан «осор» деб ҳам қўлланилади. Шаръий истилоҳда саҳобий ва тобеъинларнинг айтган сўзлари ва қилган феълларига «асар» дейилади. Шунингдек у ҳадис билан маънодош, яъни истилоҳда иккаласи бир маънода ишлатилади.
АСВАД ибн ЯЗИД. Абу Абдураҳмон Асвад ибн Язид ибн Қайс ан-Наҳаий, ироқлик тобеъинларнинг улуғларидан. Ҳазрати Абу Бакр, Умар, Али ибн Абу Толиб, Ҳузайфа ва Ибн Масъуддан (р.а.) кўплаб ҳадис ривоят қилган. «Сиҳоҳи ситта» муаллифлари ҳузурида эътироф этилган. Ҳазрати Оиша: «Мен учун Ироқда Асваддан ҳурматлироқ киши йўқ», деганлар. Ибодатли, тақволи, сиқот киши бўлган, намоз,рўза, тавофга қаттиқ берилган эди. Абдуллоҳ ибн Масъуднинг етук шогирдларидан. Ҳижрий 74 (ёки 75) йили Куфада вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР