loader

АСМО бинти АБУ БАКР

Асмо бинти Абу Бакр ас-Сиддиқ (р.а.), саҳобия, илк мусулмонлардан. Милодий 592 йили туғилганлар, Абу Бакр Сиддиқнинг қизлари, Ҳазрати Оишанинг ота бир, она бошқа опалари. Оиша онамиздан ўн беш ёш катталар. Асмо саҳобий Зубайр ибн Аввом билан турмуш қурганлар, икковлари Ярмук ғазотида қатнашганлари ривоят қилинади. Уларнинг ўғиллари Абдуллоҳ ибн Зубайр ҳам таниқли саҳобийлардан. Асмонинг оталари, боболари ҳам доно ва фазилатли саҳобалардан бўлишган. Онаси Қутайла жоҳилият даврида эри билан ажрашиб, кейинчалик ҳам мушриклигича қолган. Оталари Расулуллоҳ (с.а.в.) билан бирга Мадинага ҳижратга отланишганида уларга туяда таом ва сув ташиб турганлар. Илму ирфон ва маданият ўчоғида камолга етган Асмо Расули акрамдан кўплаб ҳадис ривоят қилганлар. Ўғиллари Абдуллоҳ Ҳажжож тарафидан ўлдирилгач, кўзлари ожиз бўлиб қолди ва ҳижрий 73 (милодий 692) йили Маккада юз ёшда вафот этдилар. Муҳожирлар ичида энг кейин вафот қилган саҳобиядир.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР