loader

АСМО бинти ЯЗИД

Умму Омир (Умму Салима) Асмо бинти Язид ибн Саккон ибн Рофеъ ибн Имри ул-Қайс Ансорий ал-Авсий Ашҳалия (р.а.), ансорларнинг пешқадам саҳобияларидан. Мусъаб ибн Умайрнинг даъвати билан иймонга келганлар ва Пайғамбаримиз ҳузурларига аёллардан элчи бўлиб келганлар. Исломнинг аввалида Мадинада яшадилар, муборак нубувватдан файз олдилар. Ҳудайбиядаги дарахт остида Расулуллоҳга (с.а.в.) байъат қилган қилган шарафли аёллардан. Кучли хотира, фасоҳатли сўз, чиройли нутқ соҳибаси бўлганлар ва «аёллар сухандони» деган номни олганлар. Расулуллоҳдан бир неча ҳадис ривоят қилганлар. Ансория аёлларнинг фақиҳи сифатида шуҳрат қозонганлар. Фазл билан хосланган, бир неча марта жаннат билан башоратланган саҳобия эдилар. Вафот саналари аниқланмади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР