loader

АСЪАД ибн ЗУРОРА

Асъад ибн Зурора ан-Нажжорий (р.а.), саҳобийлардан. Мадинадаги Бани Нажжор уруғининг раиси эди. Макка даврининг 11 йили ҳаж мавсумида Пайғамбаримизга иймон келтирган олти мадиналикнинг бири. Ислом дини ва Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳақларидаги хушхабарни Мадинага етказганлардан. Биринчи ва иккинчи Ақоба байъати қатнашчиси, иккинчи Ақобада Расули акрамнинг муборак қўлларини биринчи бўлиб тутганлар. Ислом дини ёйилишига хизмати кўп сингган саҳобийлардан эдилар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР