loader

АСҲОБИ КАҲФ

Луғатда «ғор эгалари, аҳли, биродарлари» деган маънода. Қуръони каримнинг Каҳф сурасида ғор эгалари ҳақидаги қисса келтирилган. Унга кўра иймон-эътиқодларини кофир ҳукмдор зулмидан асрамоқчи бўлган бир неча йигит бир ғорга яширинади. Аллоҳ таолонинг иродаси билан улар узоқ муддатга уйқуга кетказилади ва шу йўл билан иймонларини асраб қолишади. Йигитларнинг исмлари Ямлихо, Мақсалина, Мислина, Марнуш, Дабарнуш, Созануш, Кафаштатойуш бўлган. Тарихчилар улар билан бирга Қитмир деган содиқ итнинг ҳам ғорга кирганини ёзишган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР