loader

АТО ибн АБУ РАБОҲ

Абу Муҳаммад Ато ибн Абу Рабоҳ ал-Маккий ал-Қурайший, ҳижрий 27 (милодий 647) йили Яманда туғилган, машҳур тобеъинлардан. Ибн Аббос, Ибн Умар, Ибн Зубайр, Усома ибн Зайд, Жобир каби икки юз саҳобий билан суҳбатлашиб, кўплаб ҳадис ривоят қилган. Ровийлар орасида ишончли, фақиҳ, кўп ҳадис билувчиси эди. Макка муфтийи ҳам бўлган. Абу Ҳанифа: «Мен учрашган одамлар орасида Атодан афзалроғини кўрмадим», деганлар. Ҳижрий 114 (милодий 732) йилда Маккада вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР