Ато ибн Абдуллоҳ ибн Майсара, Абу Айюб, Абу Масъуд, Абу Усмон кунялари ҳам бор. Ҳижрий 50 йили туғилган. Хуросоннинг таниқли алломаларидан, Самарқандда яшаган. Саҳобалардан Ибн Умар, Абу Ҳурайра, Абу ад-Дардо, шунингдек тобеъинлардан ҳадис ривоят қилган. Кейинчалик у Ироқ, Шом, Байтул-Мақдисда истиқомат тутди. Солиҳ ва муттақий олим, ишончли ровий бўлган. Ҳижрий 135 йили вафот этган, қабри Байтул-Мақдисда.