loader

АТО ибн ЯСОР

Ато ибн Ясор, Мадинада етишган йирик фақиҳ ва муҳаддис тобеъинлардан. Ҳижрий 39 (милодий 661) йилда туғилган. Пайғамбаримизнинг завжаи мутоҳҳаралари Маймуна онамизнинг қули бўлган. Саҳобаи киром ва тобеъинлардан кўплаб ҳадис ривоят қилган. Имом Бухорий ўз китобларида унинг ҳадислари саҳиҳ эканини таъкидлаган. Қуръон қироати илмида саҳобийлардан кейинги етук ҳофиз саналади. Ҳижрий 103 (милодий 721) йилда вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР