loader

АФҒОНИСТОН ИСЛОМ ДАВЛАТИ

Майдони: 647 600 кв.км., аҳолиси: 26,8 миллион киши, пойтахти: Кобул шаҳри, тузуми: республика, давлат бошлиғи: президент, маъмурий тузилиши: 30 та вилоят ва  марказга бўйсунувчи бир округдан иборат, йирик шаҳарлари: Қандаҳор, Ҳирот, Бағлон, Чорикор, пул бирлиги: афғони. Милоддан олдинги олтинчи асргача Афғонистон Форс давлати таркибига кирган. 330 йили Искандар Македонияли босиб олди. Унинг ўлимидан кейин мамлакат устидан юнонлар, ҳиндлар, форслар ҳукмронлик қилишди. Милоднинг еттинчи асри ўрталарида араб фотиҳлари келишди ва мусулмон сулолалари ҳокимиятга чиқди. Узоқ йиллар мўғуллар истилосини бошдан кечирди. 16-18-асрларда темурий ҳукмдорлардан Бобур мирзо ва Нодиршоҳ тахтга минишди. 1747 йилда форслар ҳукмронлиги тугатилиб, амир Аҳмад Шоҳ биринчи мустақил афғон давлатини ташкил этди. 1973 йили подшоҳ тахтдан туширилиб, республика эълон қилинди. Орадан беш йил навбатдаги давлат тўнтаришидан сўнг ҳокимиятга Инқилобий кенгаш келди ва мамлакатда фуқаролар уруши авж олди. Ўлкага аввал советлар, кейин америкаликлар бошлиқ ғарб қўшинлари кирди ҳамда ҳозиргача бу можаро тингани йўқ. Афғонистон аҳолисининг ярми афғонлар (пуштунлар), 25 фоизи тожиклар, қолгани ўзбеклар ва ҳазорийлардир. Аҳолининг 98 фоизи мусулмонлар, шундан 80 фози суннийликнинг ҳанафий  мазҳабида, 15 фоиздан ортиқроғи шиаликнинг имомийлар ва исмоилийлар йўналишига мансуб. Бундан ташқари оз миқдорда ҳиндикийлик, сикхийлик, зардуштийлик, яҳудийликка эътиқод қиладиганлар ҳам бор. Афғонистон Ислом Конференсияси Ташкилоти аъзоси.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР