loader

АХСИКЕНТ

Қадимий манбаларда Ахсикас деб ҳам келтирилган. Фарғона водийининг пойтахти бўлган тарихий шаҳар номи. Мирзо Бобурнинг отаси Умаршайх мирзо шу ердан мамлакатни бошқарган. Ўн саккизинчи аср бошларидаги кучли зилзила туфайли батамом вайрон бўлиб тупроқ остида қолиб кетган. Сирдарёнинг ҳозирги Наманган вилоятидан ўтган қисми соҳилида унинг харобалари сақланиб қолган. Ахсикентдан бир неча машҳур Ислом олимлари, хаттот ва шоирлар етишиб чиққан.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР