loader

АШАРАИ МУБАШШАРА

Луғатда «Башорат қилинган ўнлик» деган маънони билдиради. Ҳаётликларидаёқ жаннатий бўлиши ҳақида Расулуллоҳ (с.а.в.) томонларидан муждаланган ўн нафар улуғ саҳобийни шу ном билан аташган. Улар: Абу Бакр Сиддиқ, Умар ибн Хаттоб, Усмон ибн Аффон, Али ибн Абу Толиб, Талҳа ибн Убайдуллоҳ, Зубайр ибн Аввом, Саъд ибн Абу Ваққос, Абдурраҳмон ибн Авф, Саид ибн Зайд, Абу Убайда ибн Жарроҳ (р.а.) лардир. Аҳли суннат вал-жамоа ақидасига кўра Ашараи мубашшарани тасдиқ этмоқ шартдир. Буларга ва булардан бирортасига таъна қилувчилар Аҳли суннат вал-жамоа ақидасида бўлмаганлардир.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР