loader

АЪЛО

Луғатда «Энг олий зот» маъносини билдиради, Қуръони каримнинг саксон еттинчи сураси номи, Маккада нозил бўлган, 19 оятли. Сура аввалида барча нарсадан олий ва юксак бўлган Зот + Аллоҳ таолонинг номини пок тутишга амр этилгани учун ҳам у шундай номланган. Сўнгра Ҳақ таоло Ўз пайғамбарига нозил қиладиган оятларини у кишининг қалбига асло ўчмайдиган қилиб муҳрлаб қўйиши ҳақида башорат беради. Бу сурада фақат Яратгандан қўрқадиган кишиларгина панд-насиҳатни қабул қилиб фойдаланишлари, аммо дўзахий бадбахтлар эса насиҳат эшитишдан қочишлари баён қилинади. Сура ниҳоясида ўзини пок тутиб, Парвардигорини ёд этиб, намоз-ибодатини канда қилмайдиган ҳар бир киши нажот топиши хабари берилади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР