loader

АЪРОФ

Луғатда жаннат ва дўзах орасини ажратиб турувчи девор «Аъроф» дейилади. Қуръони каримнинг еттинчи сураси шу ном билан аталади, Маккада нозил бўлган, 206 оятдан иборат. Сурада пайғамбарлардан Нуҳ, Ҳуд, Солиҳ, Лут, Шуайб ва Мусо алайҳимуссаломлар ҳақида батафсил баён этилади, Мусо ва Фиръавн можаролари зикр қилинади. Унда Аллоҳнинг ваҳдонияти, тирилиш ва жазо ҳақлиги, ваҳий ва пайғамбарлик, Қиёмат куни масалалари ҳам сўзланган. Аҳли жаннат ва аҳли дўзахдан ташқари қилган яхшилик ва ёмонликлари баравар бўлган учинчи тоифа ҳам бўлиб, улар «Аъроф» эгаларидир. Улар Аъроф девори устида Аллоҳ ўзларини жаннат ёки дўзахга ҳукм қилишини кутиб туришади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР