loader

АЪУЗУ БИЛЛАҲИ…

«Аъузу биллаҳи минаш-шайтонир рожийм» жумласи луғатда «Қувилган шайтоннинг ёмонлигидан Аллоҳ панохини тилайман» деган маънони билдиради. Шайтони лаъин Аллоҳ таолога исён қилиб, Одам алайҳиссаломга қуллуқ қилишдаг бош тортиб гуноҳкор бўлгани учун Аллоҳ уни ҳузуридан қувган ва лаънатлаган, раҳматидан узоқлаштирган. Аллоҳ таоло: «Агар Қуръон ўқисанг,  шайтонир-рожийм ёмонлигидан Аллоҳ паноҳини сўрагин», деб марҳамат қилган. Шунинг учун ҳар бир Қуръон тиловат қилувчи киши қироатни «Аъузу биллаҳи минаш-шайтонир рожийм» билан бошлаши, лозим, акс ҳолда гуноҳкор бўлади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР