loader

АҚИДА

Бу сўз луғатда «тугиб қўйиш, тугун» маъносидаги «ақд» сўзининг ўзагидан ясалган бўлиб, «қалбан боғланилган нарса» маъносини англатади. Шаръий истилоҳда эса Пайғамбаримиз (с.а.в.) етказган барча нарсаларнинг ростлигини тасдиқлаб, қалб ва кўнгил боғлаб ишонилиши лозим бўлган нарсалар «ақида» дейилади. Ақидани тўғрилаш ва мустаҳкамлаш ҳақида Сўфи Оллоёр: «Ақида билмаган шайтона элдур, Агар минг йил амал деб қилса+елдур», деб ёзганлар. Мусулмонлар ақидада икки мазҳабга: ашъария ва мотуридияларга бўлинишади. Ўлкамиз мусулмонлари ҳамюртимиз Имом Мотуридий ақидасидадирлар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР