loader

АҲЗОБ

Луғатда «ҳизблар» (фирқалар) деган маънода, Қуръони каримнинг ўттиз учинчи сураси номи, Мадинада нозил бўлган, 73 оятдан иборат. Сура ёлғиз Аллоҳ таолога суяниш, фақат Ундан қўрқиш, илоҳий ваҳийгагина эргашиш даъвати билан бошланади. Унда исломий турмуш тарзи, боқиболинган бола ҳукми, Пайғамбар алайҳиссаломнинг аҳли-аёллари, уларнинг вазифалари ва ҳақ-ҳуқуқлари, улар мўминларга она мақомида эканлари ҳақида сўз боради. Сурада турли ҳизб-фирқалар бирлашиб, Ислом даъватига қарши қилган ҳужумлари ҳақидаги оят борлиги учун у «Аҳзоб» деб номланган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР