loader

АҲКОМ

Луғатда «қарор, илм, англаш» маъноларини ифодаловчи «ҳукм» сўзининг кўпликдаги шакли «аҳком»дир. Қуръони каримда фақат бирлик шаклида Аллоҳга, пайғамбарларга, бошқа инсонларга нисбатан қўлланилади. Ҳадисларда эса ҳам бирлик, ҳам кўпликда келган. Ислом дини қамраб олган қонун-қоидаларнинг барчаси «шаръий аҳком» (илоҳий қонунлар) дейилади ва булар хусусиятига кўра эътиқодий (аслий), амалий (фаръий), ахлоқий аҳкомларга бўлинади. Аҳком янада кенгроқ маънода маълум бир мавзуга тегишли бутун қонун-қоидаларни ёки мавзуга оид ҳукмлар жамланган асарларни, ҳатто маълум соҳа бўйича шуғулланиладиган илмларни ҳам ифодалайди. Амалий ҳукмларнинг асоси бўлган оятлар «аҳком оятлари», шундай ҳадислар эса «аҳком ҳадислари» дейилади. Қуръон ҳукмларига доир илк асарни Имом Шофеъий ёзганлар. Усули фиқҳ олимларига кўра, ҳукм мукаллафларнинг феълларига оид илоҳий хитобни, фиқҳ олимларига кўра эса бу хитобнинг тақозосини билдиради.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР