loader

АҲЛИ СУННАТ ВАЛ ЖАМОА

Инсоният тарихига холис назар  қилган киши шунга амин бўладики, Аллоҳ таоло Одам зурриётига берган ихтиёр туфайли баъзилар Ҳақни топишса, айримлари ботилга эргашишган. Шу сабабли Мусо ва Исо (алайҳимуссалом) қавмлари етмиш икки фирқага бўлинган бўлса, Ислом уммати етмиш уч фирқага бўлинган. Ҳақ бир бўлганидан фирқаларнинг фақат бири уни топади ва унга эргашади. Ислом уммати ичида Ҳақни топган ва унга эргашган фирқа Пайғамбаримиз алайҳиссалом ва  узотнинг саҳобалари амал қилган йўлда собит қолган мусулмонлардир. Қолган етмиш икки фирқа Ҳақни топмаган бўлса-да, Ислом динининг қатъий ҳукмларини инкор қилмагани учун Ислом доирасида ҳисобланади. Ислом уммати ичида Ҳақни топган ва унга эргашган фирқа «Аҳли суннат ва жамоа» деб аталади. Аҳли суннат вал жамоа фирқаси амалиётда тўрт мазҳабга бўлинган: 1. Ҳанафия мазҳаби. Имом Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит. 2. Моликия мазҳаби. Имом Молик ибн Анас. 3. Шофеъия мазҳаби. Имом Муҳаммад ибн Идрис аш-Шофеъий. 4. Ҳанбалия мазҳаби. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал. Бу тўрт мазҳабдан бошқа мазҳаблар ҳам бўлган. Лекин қуйидаги сабаблар туфайли мазкур мазҳаблар йўқолиб кетган: 1. У мазҳабларнинг таҳқиқ қилиб эргашадиган тобеълари бўлмаган. 2. Масалалар тўлиқ ҳал қилинмагани, ҳал бўлганлари ёзиб қўйилмагани ва борлари илмий ўрганилмагани сабабли уларнинг фиқҳий мадрасаси вужудга келмаган. 3. Кўпчилик фатво борасида фақат тўрт мазҳабгагина суянган. Чунки уларнинг усул ва фуруъ қоидалари ёзиб қолдирилган, муайян тартибга солинган. Бошқа мазҳабларда эса бундай бўлмаган.     Бугунги кунда дунёдаги мусулмонларнинг 92,5 фоизи суннийлар бўлиб, улар «аҳли сунна вал-жамоа»ни ташкил этишади. Улардан ҳанафийлар + 47 фоизни, шофеъийлар + 27, моликийлар + 17, ҳанбалийлар + 1,5 фоизни ташкил этади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР