loader

АҲЛИ СУФА

Луғатда «суфа аҳллари» деган маънони англатади. «Суфа» Мадинаи мунавварада Пайғамбар алайҳиссалом масжидларининг шимолидаги макон бўлиб, уни бошпанасиз, фақир муҳожирлар маскан тутишган эди. Аҳли суфа орасида Абу Ҳурайра, Саъд ибн Абу Ваққос, Салмон Форисий каби атоқли саҳобийлар бор эди. Аҳли суфанинг адади ҳақида ихтилофлар бор. Улар бу жойга келиб-кетиб туришган, баъзида уларнинг сони бир вақтнинг ўзида етмиш кишига етган. Тарихчилар улардан олти юз нафарини санаб ўтишган. Аҳли суфадан етмиш киши биргина Биъри Мауна ғазотида шаҳид бўлган. Уларнинг шараф ва даражаларини Расулуллоҳнинг уларга кўрсатган меҳрибонликлари, иноят ва эътиборларидан билиб олинса бўлади. Аллоҳ таоло нозил қилган ояти карима (Ҳашр, 8) Аҳли суфа ҳақида экани айтилади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР