loader

АҲМАД ДИЙДОД

Аҳмад Дийдод, машҳур Ислом олими ва воизи. 1918 йилда Жанубий Африқо Республикасининг Дурбан шаҳрида туғилган. Мустақил равишда илм ўрганиб, Инжил билан чуқур танишган. Дўсти Ғулом Ҳусайн Фанака билан Дурбанда «Даъват» ташкилоти тузади ва ҳамюртларини Исломга чорлай бошлайди. У минглаб одамларни Ҳаққа даъват этиш билан бирга насроний олимлари билан кўплаб баҳсу мунозаралар ўтказиб, уларнинг эътиқоди бузуқлигини, ўзлари адашувда эканини исботлаб берган. Олимнинг «Ислом ва насронийлик ўртасидаги танлов», «Инжил Аллоҳнинг каломими?», «Қуръон + мўъжизалар мўъжизаси», «Муҳаммад (с.а.в.) ҳақларида Инжил нима дейди?» каби қатор китоблари нашр этилган. У ЖАРда бир неча ўқув юртлари ва марказлари очишга бош бўлди, улар орасида Дурбандаги Аҳмад Дийдод услубини ўргатадиган Ислом даъвати Халқаро Маркази алоҳида ўрин эгаллайди. Машҳур воиз 2005 йили саксон уч ёшида вафот этди, қабри Виролам шаҳарчасида.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР